UZ

Сўнгги янгиликлар

15:59"Ньюкасл" 2019/20 йилги мавсум учун ўз либосларини тақдим этди  1 15:36"Бабаян ва Купер ўртасида катта фарқ сезилаётгани йўқ" — Элдор Шомуродов (интервью)  18 15:22Отабек Валижонов: “Навбаҳор”га қайтиш ниятим йўқ эмас”  6 15:21"Ювентус" Жанубий Корея чемпионати юлдузларига қарши ўйнайди  4 14:43Ди Марцио: "Погба "Ювентус"га ўтмоқчи, "Реал"га эмас"  4 14:00Неймар "Барселона"га қайтгиси келаётганлигини тан олди  23 13:30Элдор Шомуродов - Купер, Карпин, терма жамоа ва "омадли қалпоқча" ҳақида  16 13:27Неймарнинг апелляцияси рад этилди  4 12:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг трансфер нархи қанча?  54 12:38Бечора Гризманн. "Барселона" уни Неймарга алмашмоқчи  22 12:27"Эвертон" етакчиси Исландия гўзалига уйланди  22 12:06Olamsport: Спорт вазирлиги учун 82 миллиард, Олимпиада чемпиони бўлишни истаётган спортчимиз ва бошқа хабарлар  0 12:02Копа Америка. Япониянинг ўртача ёши - 22  19 12:00Килиан Мбаппе АҚШ чемпионатига ўтишини истисно қилмади  4 11:32МЮ Магуайр учун 40 миллион фунтдан ортиқ тўлашга тайёр эмас  3

Зебенерштрасседа "RRR" билан хайрлашишди Янгиликлар

Зебенерштрасседа "RRR" билан хайрлашишди

"Бавария" сафида ўзининг сўнгги мавсумини ўтказган жамоанинг афсоналари Рибери, Роббен ва Рафинья кеча клуб қароргоҳидаги охирги машғулотини ўтказишди.

Германия Кубоги финалига тараддуд кўраётган "Бавария" кеча клуб қароргоҳи бўлмиш Зебенерштрасседа машғулот ўтказди ва финал ўтадиган Берлин шаҳрига учиб кетди.

Кечаги машғулот Франк Рибери, Арьен Роббен ва Рафинья учун Зебенерштрасседаги охирги иш кунига айланди. Машғулотдан сўнг қароргоҳдаги барча ходим ва персоналлар учала футболчи учун хайрлашув маросимини ўтказишди. Клуб афоналарига айланган мазкур футболчилар билан барча ходимлар жуда илиқлик билан хайрлашишди. Уларга кутилмаган сюрприз ва эсда қоларли онларни тақдим этишди. Шу ўринда Рибери, Роббен ва Рафинья ҳам Зебенерштрассе ҳамда клубдаги барча персоналларга чуқур миннатдорчилик билдириб, уларни соғиниб қолишларини алоҳида таъкидлашган.


Қайд этиш керакки, 25 май куни Берлинда бўладиган Германия финалидаги "Лейпциг"ка қарши ўйин "RRR", яъни "Роббери" ва Рафинья учун "Бавария" сафидаги охирги ўйинга айланади.


Ўтган ҳафтада Бундеслиганинг охирги тури доирасида "Альянц Арена"да "Айнтрахт" билан чемпионлик баҳсида ўйнаган "Бавария" йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихидаги 29-чемпионликни нишонлади. Бу эса Риберининг тўққизинчи, Роббеннинг саккизинчи ва Рафиньянинг еттинчи чемпионлигига айланди. Шунингдек, мазкур чемпионлик тўқнашувида "Роббери" Мюнхендаги ўз уйига айланиб қолган стадионда охирги беллашувини ўтказиб, мазкур баҳсда захирадан тушган ҳолда "Роббери" ўз номларини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлишганди. Рибери жамоасининг тўртинчи, Роббен эса бешинчи голини урди.

Эслатиб ўтамиз, Франк Рибери "Бавария" 12, Роббен 10 ва Рафинья 7 мавсумни ўтказишди. Қайд этиш керакки, мазкур футболчилар "Бавария" билан қўлга киритилиши мумкин бўлган барча совринларга эгалиқ қилишган.

Рейтинг: +59   

Фикрлар

+8   
24 май 06:33:10
Равшанбек-ота
Биз мумин мусулмонларни , кунларнинг энг улуги булган муборак " Жума " айеми кунига етказган , мархаматлиларнинг энг мархаматлиси булган Аллохга , беадад хамду сано ва тасаннолар булсин ! " Жума " айеми барчангизга муборак булсин , Азизлар !
+3   
24 май 03:57:04
Tim Roberts
Fantastik oʻyinchilar Bavariyaga qoyil qoldim hurmatlarini joyiga qoʻyib joʻnatyapti. Baʼzi jamoalarga nisbatan farqli oʻlaroq. Bularning ketish rasmlarni koʻrib biroz oʻylanib qoladi odam vaqt oʻtib bormoqda rahmat Ribery
+2   
24 май 03:55:17
Marcos
Nahot bularni endi maydonda kurmasak
+2   
24 май 03:51:16
Tottnhem Htspur
Wu 6yinchilar sababli Fudbolga qiziqiwim ortgan biz bilgan Yulduz 6yinchilar birinchi ketim Afsonaga aylanyabdi
+1   
24 май 03:22:40
P_Dybala
juda Ayanchli Vaqt Hech kimni ayamaydi Qachondirham shunday buladi baribir
+1   
24 май 03:10:31
Fan of UFA
Bular bundan ortig'iga munosib. Omad yor bo'lsin sizlarga. Robbenning 2010 dagi daxshatli o'yini esimda. Raxmat sizlarga futbol jangchilari.
   
25 май 04:33:30
SHOH.MAN_UNITED
Вақт ўтиб бораверарканда. Челисини Абрамович сотиб олгандан кейин биринчи ҳарид қилинган футболчилар ичида Роббен ёққанди манга. Рибери эса Зиданга муносиб номзод дейиларди. Умуман Рафинья, Роббен ва Рибери ҳақиқий меҳнаткаш футболчилар.
   
24 май 16:36:16
AccessVirus
Faqat qalbimizda qolishadi!
Raxmat g’aladalar uchun chiroyli o’yinlar uchun!
   
24 май 15:00:38
Бавария Мюнхен
Yiglavoraman xozir
   
24 май 11:08:16
Farruxbek.fc.Bavaria
Bavariya afsonalariga omad klub xech qachon unutmaydi sizlardi
   
24 май 09:13:31
Rich1991
Хайр РОББЕН РИБЕРИЙ РАФИНИЯ
   
24 май 08:23:13
FanFootball2022
Real va Barcelona muhlislariga qap yoq ammo Bavariya muhlislaridan tortib rahbariyatigacha qoyil qolish kere menimcha.anashu hurmat va ehtirom bilan ular bilan munosib ravishda xayrlashishmoqda bravo
   
24 май 07:17:06
Nozim 7 Ribery 7
BAVARIYANI BARSA REALGA ALISHMAY SODIQ QOLGANING SENING ENG TO'G'RI ISHING... SENI MYUNHEN MUHLISLARI HECH QACHON UNUTMAYDI QIROL FRANCK...
   
24 май 05:52:54
AGMK fc
Bavariyaning tarixi bu futbolchilar miliy terma jamoada ham o'rni katta
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг