UZ

Сўнгги янгиликлар

Заньоло "Рома"ни судга бермоқчи Янгиликлар

Заньоло "Рома"ни судга бермоқчи

“Рома” ярим ҳимоячиси Николо Заньоло клубни судга бермоқчи.

23 ёшли футболчи клубга қарши бир қатор айбловлар, хусусан, психологик босим ва тазйиқлар борасида шикоят қилмоқчи. 

Эслатиб ўтамиз, Николо Заньоло қишда "Рома"ни тарк этмоқчи эди. Ўтган ҳафта охирида Жозе Моуринью матбуот анжуманида Заньолонинг жамоада қолишини айтди. Португалиялик мутахассис шунигдек, футболчининг майдонга тушишдан, ҳатто машғулот ўтказишдан бош тортганини таъкидлади. Натижада Заньоло жамоадан четлатилди ва энди у олти ой футболсиз қолиш хавфи остида турибди.

Шу сабабли, ярим ҳимоячи жамоани судга беришга тайёр.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика