UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25Алижоновнинг ҳолати қандай?  1 14:02Иван Бошкович юбилей ўйинда энг йирик мағлубиятини қабул қилиб олди  3 13:37Португалиялик легионер "Пахтакор"да тиббий кўрикдан ўтолмагани маълум бўлди  3 13:20"Қизилқум" мураббийи: "Клуб раҳбарияти кучли бешликка кириш вазифасини қўйган, биз ундан юқорироққа интиламиз"  2 13:06Бабаян нега Турғунбоевни "Сўғдиёна"га қарши ўйин қайдномасига киритмади?  2 12:48Маунтга АПЛнинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:12Осимхен фаолиятини "Ювентус"да давом эттирмоқчи  2 11:36Гвардиола "Ман Сити"да рўза тутган футболчилар ҳақида гапирди  8 10:11"Динамо"нинг "Навбаҳор"га қарши 11 йиллик омадсиз серияси тугайдими?  8 09:40"Қизилқум" 25 йилдан буён Тошкентда "Пахтакор"ни юта олмаяпти  1 09:18"Шерлар" ови омадли келган, Каннаваро ўйинни стадиондан кузатган "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувидан галерея  20 08:57Суперлига. Бугун Абрамов vs Кападзе дуэли ва яна 2 та ўйин бор  9 08:35Суперлига старти "Сўғдиёна"га омадсиз келишда давом этади  1 08:04"Андижон" кетма-кет тўртинчи бор мавсумни мағлубиятсиз бошлади  5 07:00 Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" 2:0  6

Зангиота - чемпион! Янгиликлар

Зангиота - чемпион!

Кеча Тошкент вилояти ҳокимияти ва вилоят футбол федерацияси билан ҳамкорликда ҳокимлик мутасаддилари ўртасида анъанавий мини-футбол турнири ўтказилди.

Мусобақада вилоятнинг 14та тумани ҳокимияти ва Нурафшон шаҳри ҳамда вилоят ҳокимлиги мутасаддиларидан иборат жамоалар ғолиблик учун кураш олиб борди. Қизиқарли кечган турнирнинг ярим финалига Оҳангарон, Бекобод, Зангиота ва вилоят ҳокимлиги жамоалари етиб келди. Финал остонасидаги баҳсларда Оҳангарон ҳокимияти вакиллари бекободлик ҳамкасбларини 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, зангиоталиклар вилоят ҳокимлиги мутасаддиларини аяб ўтирмади – 3:0.

Турнир давомида рақибларидан етарлича устунлик қилган зангиоталиклар якунда ғолибликни қўлга киритишди. Ярим финалда рақиб дарвозасини уч бор нишонга олган Зангиота ҳокимияти вакиллари финалда ҳам оҳангаронликларни уч бор майдон марказига таклиф қилишди.

Айтиш керак, мусобақа самимий, дўстона кайфиятда ўтди. Вилоят футбол федерацияси учрашувларни холис ўтишини таъминлаш мақсадида мусобақага тажрибали ҳакамларни бириктирди. Хусусан, ўйинларни Халқаро тоифадаги ҳакам Андрей Цапенко, Хусан Худойбердиев, Саидхон Бойхужаев, Азизжон Каримов, Равшан Мавлонов, Холмурод Тўлагановлар бошқариб борди.

ЯРИМ ФИНАЛ
ОҲАНГАРОН – БЕКОБОД – 1:0
ЗАНГИОТА – ВИЛОЯТ ҲОКИМИЯТИ – 3:0

ФИНАЛ
ЗАНГИОТА – ОҲАНГАРОН – 3:0

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика