Закария "Барселона" ва "Реал"дан бирини танлади

Alisher
19 ноя 2021
Гладбахнинг "Боруссия" клуби хавбеки Денис Закария жорий мавсум сўнггида Испанияга йўл олиши мумкин.

Швейцариялик ўйинчи билан шартнома имзолашга Мадриднинг "Реал" ва Каталониянинг "Барселона" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Инсайдерларнинг маълум қилишига, ўйинчига фаолиятини давом эттириш учун кўпроқ "кўк-анорранглилар" варианти ёқмоқда.

Испан грандларидан ташқари, Денис ўз сафига қўшиб олишни хоҳлаётганлар орасида "Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Ювентус" клублари бор. Ярим ҳимоячининг трансфер нархи 27 миллион еврога баҳоланмоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: El Nacional