UZ

Сўнгги янгиликлар

01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  7 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  27 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  13 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Зафар Полвонов: “Қизилқум” устидан қозонилган ғалабани унутиб “Сурхон” билан ўйинга тайёргарликни бошлаймиз” Янгиликлар

Зафар Полвонов: “Қизилқум” устидан қозонилган ғалабани унутиб “Сурхон” билан ўйинга тайёргарликни бошлаймиз”

Олмалиқнинг АГМК жамоаси Coca Cola Суперлига 4-турида сафарда “Қизилқум” меҳмони бўлди.

Учрашувда кўплаб вазиятлар яратган Миржалол Қосимов шогирдлари Элгужа Григалашвилининг ягона голи эвазига ғалабани қўлга киритди. Ушбу беллашувдан сўнг жамоанинг тажрибали ҳужумчиси Зафар Полвоновнинг фикрларига қулоқ тутдик.

“Қисқа қилиб айтганда оғир ўйин бўлди. Карантиндан сўнг киришиб олиш осон бўлмайди. Менимча, бугун икки жамоа ҳам қийналди. Лекин, биз биринчи бўлиб гол урдик. Битта тўп ўйин масаласини ҳал қилди. Ҳали кўп ишлашимиз, камчиликлар ва хатоларни камайтиришимиз керак. Барибир уч ой муддат давомида дам олганимиз ўйин давомида билинди. Бугун майдонда ғалаба учун борини берган жамоадошларимга раҳмат айтиб қоламан. “Қизилқум” устидан қозонилган ғалабани тезда унутиб “Сурхон”га қарши учрашувга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Навоий шаҳри жамоасига кейинги баҳсларда омад тилаб қоламан, улар ҳам ўзларини кўрсатишлари шубҳасиз.

Рақибга қараганда спорт формамиз яхшироқ кўринди? Ҳа, тўғри. Мураббийимиз Миржалол Қосимов футболчиларни жисмоний жиҳатдан қандай тайёрлашни жуда яхши биладилар.

Бу ўйинимизни энг яхшиси дейишга ҳали эрта. Зеро, биз бундан ҳам кўпроғига қодирмиз. Футболимиз тарихида бу қадар мажбуран узоқ танаффус бўлмаганди. Тўлиқ мослашиб олишимизга вақт керак. Бошқа жамоалар ҳам ютқазиш учун ҳаракат қилмаслиги аниқ. Шунинг учун ҳозирликни янада жиддий тарзда олиб борамиз ва мураббийларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз”,- дейди Зафар Полвонов.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика