UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  2 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  4 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4

Зафар Полвонов: “Олмалиқ”нинг Туркиядаги йиғини кўнгилдагидек ўтмоқда” Янгиликлар

Зафар Полвонов: “Олмалиқ”нинг Туркиядаги йиғини кўнгилдагидек ўтмоқда”

“Олмалиқ” клуби айни пайтда Туркияда хорижий йиғинни ўтказаётганидан хабардорсиз. Биз клуб ҳужумчиси Зафар Полвонов билан алоқага чиқиб қисқа интервью олдик.
- Зафар ака, “Олмалиқ”нинг Туркия йиғинида асосий эътибор нималарга қаратиляпти?
- Йиғин давомида асосий эътибор тўп билан кўпроқ муомалада бўлишга қаратиляпти. Тўп билан қандай муомалада бўлишга қаратилган машғулотлар анча қизиқарли ўтмоқда. Яна мураббийимиз жисмоний тайёргарлигимиз устида ҳам ишламоқда. Ҳозирча ҳаммаси кўнгилдагидек ўтмоқда.

- Йиғин давомида бир нечта ўртоқлик учрашувлари ўтказиш режалаштирилган. Шулардан дастлабкисида гол киритдингиз...
- Ҳа, чиндан ҳам Арманистоннинг “Пюник” клубига қарши ўтказилган учрашувда гол киритишга муваффақ бўлдим. Бу ўйинда бизда кўплаб вазиятлар бўлди, лекин улардан фойдаланишда хатоларга йўл қўйдик. “Пюник” яратилган 3та имкониятдан 3та гол урди. Бу ўйинда битта гол урганим кам, кейинги учрашувларда бу камчиликни бартараф этишга ҳаракат қиламан.

Иккинчи учрашувда Қозоғистоннинг “Иртиш” жамоасига қарши тўп сурдик. Бу ўйинда жамоамиз анча мазмунли ҳаракат қилди. Мураббийимизнинг ҳам кўрсатган ўйинимиздан кўнгли тўлди, менимча.

Яна йиғин давомида учта ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Бу ўйинларда йўл қўйилган хатолардан керакли хулоса чиқариб майдонга чиқамиз.

- Йиғин давомида ўртоқлик учрашуви ўтказадиган жамоалар номини айта оласизми?
- 23 февраль куни Белоруссия клубига қарши ўйнаймиз. Кейинги ўйинлар ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.
 
- Ҳозир кўплаб жамоаларимиз хориж йиғинлари давомида ўз таркибларини хорижлик легионерлар билан тўлдириб олишмоқда. “Олмалиқ”қа янги легионерлар келдими?
- Ҳа, таркибимизга легионерлар келиб қўшилган. Бири франциялик, иккинчиси туркманистонлик. Уларнинг жамоада қолиш-қолмасликлари номаълум.

Комилжон Икромов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика