UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  4 15:27"Футбол олами". "Нефтчи"да мағлубият, "Андижон"да йирик ғалаба, Самарқандда дуранг  0 15:16Доннарумма ПСЖ билан шартномани бекор қилишга тайёр  1 14:48Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA мусобақаси учун таркибини Кападзенинг ўзи йиғади  7 14:28Breaking! Асилбек Жумаевга Европадан қизиқиш бор  12 14:07"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 13:38Неймар футбол тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи кимлигини айтди  4 13:09"Ньюкасл" бош мураббийи Исак билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди  0 12:41"Милан" Яшари трансферини ҳал қилди  0 12:13"Нефтчи" футболчисини четлатиш, "Сурхон" дарвозасига эса пенальти белгилаш керак эди – 16-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 11:45ЦСКА Файзуллаев учун тўлиқ тўловни кутмоқда  2 11:14Россия ЖЧ иштирокчиси Иордания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади  10 10:40Саудия жамоалари МЮ тарбияланчисига 80 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:03"Интер" тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзолашга яқин  0

Забиҳилло Ўринбоев: “Қўлимиздаги имкониятдан фойдалана ололмадик” Янгиликлар

Забиҳилло Ўринбоев: “Қўлимиздаги имкониятдан фойдалана ололмадик”

Куни кеча олий лигамизнинг 18-тури ўз якунига етди. Ушбу турда Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби Муборакнинг “Машъал” жамоаси меҳмони бўлди ва томонлар дуранг натижа қайд этишди.

Ушбу баҳсдан сўнг “Бунёдкор клуби футболчиси Забихилло Ўринбоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-  “Машъал” қарши ўйин биз учун жуда ҳам оғир ўтди, чунки рақибга мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Агарда вазиятлардан тўғри фойдаланганимизда ғалабани илиб кетишимиз ҳеч гап эмас эди. “Машъал” ҳимоявий ўйин кўрсатгани учун ҳам биринчи бўлимда унчалик яхши ҳаракат қилаолмадик. Рақиб дарвозасини ишғол қилиш қийин бўлди. Рақибларимизни ҳимояда таркибли ўйин кўрсатди дея олмайман.

Иккинчи бўлимда кўрсатган ўйинимизни биринчи бўлимда кўрсатканимизда ғалаба қозонардик деб айта оламан. Биринчи бўлимга қараганда иккинчи бўлимда яхшироқ имкониятларга эга бўлдик. Ўйин услуби қанчалик паст бўлса ҳам ҳар бир жамоа ўз уйида жуда ҳам кучли ўйин намойиш этади. “Бунёдкор”га қарши икки, уч баравар куч билан қаршилик кўрсатишади. Балки бошқа жамоага қарши бунчалик ўйин кўрсата олмас.

Агарда ғалаба қозонганимизда “Локомотив” билан очколар орасидаги тафоввут 2 очкога қисқарар эди. Айни дамда “темирйўлчилардан” 5 очко ортда боряпмиз. Қўлимиздаги имкониятдан фойдалана ололмадик. Қолган учрашувларда мағлуб бўлишга ҳаққимиз йўқ. Ҳозирча мураббийлар штабидагилар ушбу ўйин ҳақида ҳеч нима демади. Яна бир ёки икки кундан сўнг “Машъал” билан бўлган учрашувни таҳлил қилиб қаерда хатоликка йўл қўйилган бўлса ўша хатолар устида ишлаймиз ва бартараф этамиз”, - дейди “Бунёдкор” клуби футболчиси Забихилло Ўринбоев.


Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика