Забиҳилло Ўринбоев "Олмалиқ"қа ўтдими?

Narzulla Saydullayev
21 дек 2016
“Бунёдкор” футболчиси Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини "Олмалиқ"да давом эттиришга яқин.

"Очиғини айтсам, айни пайтда "Олмалиқ" машғулотларида қатнашаяпман холос. Бу эса жамоа аъзосига айландим дегани эмас. Ҳозирча кўрикдан ўтяпман ва ҳаракатларим мураббийларга маъқул келса янги мавсумни "Олмалиқ"да бошлашим мумкин", - дейди футболчи "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюсида.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, тошкентлик футболчи бугун бўлиб ўтган "Бунёдкор" - "Олмалиқ" баҳсида меҳмонлар сафида майдонга тушди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia