"Ювентус" раҳбарияти Саррини қўллаб-қувватлайди

11 фев 2020, 22:57
"Tuttosport" нашри хабарига кўра, "Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри мавсум якунига қадар ўз вазифасида қолади.

Бугун жамоа раҳбарияти билан учрашувда мутахассис қўллаб-қувватланган. "Кекса синьора" президенти Андреа Аньелли мураббийга тўлиқ ишонч билдиришини айтиб, ундан барча мусобақаларда максималь натижа кутаётганини ўз фикрига илова қилган.

Эслатиб ўтамиз, Саррининг истеъфоси ҳақидага миш-мишлар "Юве"нинг сўнгги икки учрашувда мағлуб бўлиб, мусобақа пешқадамлигини йўқотганидан кейин пайдо бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Tuttosport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›