UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Olamsport: Баҳодир Жалолов Чеченистонда жанг ўтказди, Ўзбекистонда яна легионер спортчилар ва бошқа хабарлар  0 01:55ЕЧЛ сўнгги саралаш раунди. "Аякс" илк ўйинда муроса йўлини танлади, қолган икки баҳсда минимал ҳисоблар қайд этилди  8 01:30Роналду ўғлига Лиссабондаги эски уйини кўрсатди, кичик Криштиану эса бунга ишонмади  3 01:10Бундеслигага илк бора чиққан клубнинг мухлислари 1-турда таъсирли перформанс уюштиришди  4 00:40Рибери янги жамоаси сафида қачон тиббий кўрикдан ўтиши маълум бўлди  3 00:15"Реал" собиқ устози: “Жаҳон чемпионати ғолиблигисиз, уни тарихдаги энг яхши ўйинчи деб айта олмаймиз"  17 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  3 23:30Мексика термаси аъзоси "Наполи" билан шартнома имзолаш учун Италияга келди  2 23:21"Оқ-тепа" - АГМК: превью  3 23:10ЕЧЛ. Плей-офф босқичи. АПОЭЛ – "Аякс" ҳамда қолган учрашувларнинг асосий таркиблари эълон қилинди  1 22:45Роббен ўғли ҳаракат қилаётган жамоага мураббий бўлади  3 22:35"Челси" вингери 4 ойлик жароҳатдан сўнг, машғулотларга қайтди  3 22:21Андижон вилоят ҳокими "Андижон" футбол клубини танқид қилди  32 22:18Икарди ҳали бери кетмоқчи эмас, у ўзига бошқа рақам танлади ва янги уй сотиб олди  8 21:50Райан Гиггз: "Жэймс - сен кийим алмаштириш хонасида кўришни хоҳлайдиган футболчи"  1

"Ювентус"нинг янги юлдузи де Лигт нималарга қодир?! Янгиликлар

"Ювентус"нинг янги юлдузи де Лигт нималарга қодир?!

Куни кеча Маттейс де Лигт Турин клуби сафига ўтди.

Едингизда бўлса, ўтган мавсум Нидерландия клуби “бьянконери”ни Чемпионлар Лигаси турниридан чиқариб юборган, Аллегри ЕЧЛ совринини қўлга киритишида эса Де Лигт катта тўсқинлик қилган эди. Ўшанда ҳеч ким ёш ўйинчи Италия гранди сафига келиб қўшилади деб ўйламаган. Бироқ Миллатлар Лигаси доирасидаги Португалия - Нидерландия учрашув вазиятни тубдан ўзгартириб юборди.

“Оловранглилар” устидан қозонилган ғалабадан сўнг, Португалия етакчиси Криштиану Роналду ёш ўйинчидан “Ювентус”га келишини сўради. Шундан сўнг, кўпчилик Роналду бор экан, “Ювентус” скаутлик хизматига муҳтож эмас деган ҳазиломуз гаплар ҳам айтди. Маттейснинг омадли мавсумидан сўнг, Европанинг етакчи клублари унга катта қизиқиш билдиргани ҳеч кимга сир эмас. Бироқ “Аякс”нинг ёш ҳимоячиси таклифлардан бирини танлашда етарлича ақлли эканини ҳам исботлаб бера олди. Марказий ҳимоя чизиғида Лео Бонуччи ва Жоржио Кьеллини каби кучли ўйинчилар ҳаракатланадиган жамоада, у кўп нарсани ўрганиши мумкин.

Қаҳрамонимиз Амстердам жанубидаги Абкуд номли кичик шаҳарчада вояга етди. Де Лигт 5 ёшида теннис билан шуғулланишни бошлади ва бу борада ютуқларга ҳам эришди. Аммо бир марта футбол ўйнаб кўрганидан сўнг, теннисни буткул унутди. Ушбу спорт тури унинг бутун вужудини қамраб олди. Бир дўстининг машғулотларига қатнади ва майдонга тушишни интизорлик билан кутди. Ғайрати кучли эканига қарамай, орадан бир йил ўтибгина унга имконият берилди. У уч йилини шаҳарчасининг оддий жамоаси — “Абкуд”да ўтказди. Кейин эса омади келиб “Аякс” скаутларининг эътиборига тушди. Аввалига Амстердам клуби скаути жамоада ўйнаб кета олишига шубҳа қилдилар, сабаби у анча оғир-босиқ йигит эди. Аммо улар Де Лигтнинг иқтидорини кўриб, унга ишонч билдирдилар.

Маттейс де Лигтга болалигидан унча қизиқиш бўлмаган, аммо бугунги кунда у ОАВнинг эътибор марказидан тушмаяпти. У бўш вақтини қизиқарли шоу кўриб, FIFA ўйнаб ўтказишни хуш кўради. Вақтини ёлғиз ўтказиш — у учун нормал ҳолат. Маттейс нима қилиши кераклигини жуда яхши билади. Шунингдек, у етакчилик сифатларига ҳам эга. Машҳур Мино Райола билан ҳамкорликда иш олиб борадиган агент — Барри Хюльсхофф интервьюларидан бирида ўйинчи ҳақида шундай деган эди: “Унинг ҳаёли мудофаа ҳаракатларини такомиллаштириш билан банд. У олдига қўйган мақсадига доим эришишга ҳаракат қилади. Агар жароҳат олмаса, барча ишни уддалай олади".

Эҳтимол ишонмассиз, бироқ де Лигтни болалигида Рафаэл ван дер Ваарт билан таққослашарди. Гап шундаки, Маттейс бир қанча вақт мобайнида ярим ҳимоячи позициясида ҳаракатланган. Аввалига у барчасини яхши бажарган, аммо ёшлар жамоаси мураббийи уни орқа чизиққа қайтаришга қарор қилган. Майдонни кўра олиш қобилияти, аниқ паслари туфайли де Лигт янги позицияга тез мослашди. 15 ёшли йигитча ўзидан ёши катта бўлган рақиблари билан ҳам бемалол рақобатлаша оларди.

2016/2017 йилги мавсум де Лигт фаолиятида катта бурилиш ясади. У ўша йилни ёшлар жамоасида бошлаб, қисқа вақт ичида профессионал таркибга қўшилди. Маттейс Чемпионлар Лигаси саралаш баҳсларига борадиган ўйинчилар қаторида бўлса-да, “Виллем II”га қарши Кубок ўйинида дебют қилди. Де Лигт гол уриб, профессионал футболда фаолиятини муваффақиятли тарзда бошлаб олди. Ўша кундан унинг карьераси жадаллик билан ўса бошлади.

Де Лигт 17 ёшида Нидерландия миллий терма жамоаси сафида дебют қилди. У Болгарияга қарши баҳсда жиддий хатога йўл қўйди. Натижада танаффус пайти захира ўриндиғидан жой эгаллади. Кўпчилик бу унга кучли психологик зарба бўлиши мумкин деб таҳмин қилган эди. Айтишларича, шундай вазиятлардан сўнг, ўйинчи ривожланишдан тўхтаб қолар эмиш. Аммо бундай гап-сўзлар Маттейсга ҳалал бермади. У машғулотларга қатнаб, ўз устида ишлади ва бугунги кунда терма сафида ҳам фаолият юритиб келмоқда.

Ёш бўлишига қарамай, Маттейс ди Лигт юқори даражага эришди, аммо унинг салоҳияти бунданда юқори. Куни кеча у ҳаётидаги энг жиддий қадамлардан бирини қўйди — “Ювентус” сафига ўтди. “Кекса синьора” нима учун де Лигтга керак экани барчага бирдек аён. Лекин яна бир гап, унинг ўзи клубга нима бера олади? Ўтган мавсум туринликлар Чемпионлар Лигаси совринини қўлга киритиш учун ҳаракат қилиб кўрдилар. Кетма-кет 7 марта Италия титулини қўлга киритишлари ҳеч кимни қизиқтирмай қўйди. Бироқ асосий турнирдаги давомли муваффақиятсизлик ҳамманинг жонига тегди. Криштиану Роналду келиб, барча қийинчиликни бартараф этишига кўпчилик ишонган эди, аммо ҳаммаси биз кутгандек бўлмади: Чемпионлар Лигаси ва Италия Кубогидаги мағлубият.

“Аякс”нинг ёш ва чаққон таркиби ўтган мавсум жуда чиройли ўйин намойиш этди. Бу эса Андреа Аньелли ёзда инқилобий ўзгаришларга қўл уришига ундади. Массимилиано Аллегри ишдан бўшатилди, унинг ўрнини Маурицио Сарри эгаллади.

Узоқ йиллар давомида “Юве” ҳимоясидаги учлик - Бонуччи, Бардзальи ва Кьеллини ўрнак сифатида кўрсатиларди, бироқ уларнинг биринчиси ўтган мавсум сўнгида фаолиятини якунллашга қарор қилди, Лео билан Жоржиони эса энди ёш ўйинчилар сирасига кирмай қолди. “Ювентус” ҳимоя чизиғини қайта тузиб чиқиш ҳақида ўйлаб кўриши лозим. Хўш, нима деб ўйлайсиз, ҳозирги кунда де Лигтдан ҳам яхшироқ номзод борми?! Даниэле Руганининг ўтган мавсумдаги жароҳатлари энди у юқори даражада ўйнай олмаслигини ошкор қилиб қўйди. Маттейс эса ундан 5 ёш кичик бўлишига қарамай, нималарга қодир эканини аллақачон исботлаб бўлди.

Де Лигт Италия “саёҳати”дан ўзига керакли нарсаларни олишига шубҳа йўқ. Ахир, ҳозирда ҳимоячи учун бу мамлакатдан яхшироқ вариант бормикан?! Маттейс жуда оғир-босиқ, сокин ва камтар йигит. У билмаганларини ўрганиб, янги тажриба орттиришга тайёр турибди: “Менга Кьеллини жуда ёқади. У — дунёдаги энг яхши ҳимоячилардан бири. Бонуччини ҳам ҳурмат қиламан. Улар биргаликда Европанинг энг кучли марказий ҳимоячилар жуфтлиги бўладилар. Улар мендек ёш ўйинчилар учун яхшигина намунадирлар. Шунингдек, мени Алессандро Неста ва Яп Стам билан таққослашларидан жуда хурсандман. Улар фантастик футболчилар эди. Бироқ уларнинг даражасига етиш учун ўз устимда ҳали кўп ишлашим зарур”, — дейди де Лигт.

“Ювентус” узоқ йиллар давомидаги оғриқли нуқталаридан бири — ҳимоя чизиғини хавфсизлантириш учун трансфер бозорида катта ишлар қилишга тайёр. Де Лигт голланиялик бўласа-да, Италия футбол услубига жуда ҳам мос футболчидир.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +13   

Фикрлар

+2   
20 июл 04:08:56
M S N
Бомба булди Лекин!
+2   
19 июл 22:58:50
Juventus FC
Энг зур харидлардан бири! Ювентусни навбатдаги транцсферини кутиб коламиз!
+1   
19 июл 23:18:06
Jar
Juventus va de ligt ga omad! De ligtga kamida van deykni yölini bersin.zör transfer yuve uchun.
+1   
19 июл 23:03:38
Turdiyev Jimidillo barsa
Omadini bersin kup savrunlar yutsin CR7 bilan
+1   
19 июл 23:01:02
Avtech
Omad shu bolaga
+1   
19 июл 22:04:33
Neftchi Bir kun qaytadi!
Bu yili k6rasilar! Omad De Ligt
   
20 июл 19:20:14
Фк Тулуза
Ҳали-бери у юлдуз эмас, кўрамиз нима каромат кўрсатади
   
20 июл 12:18:27
BEKSULTON
Hamma pulni bergandan keyin o'tadi-da Yuventusga. Mino Rayola aytgan summani Selta to'lasa Seltaga, Jirona to'lasa Jironaga sotib yuborishga tayyor edi. Keragi yo'q endi Ronaldu sabab o'tdim, Kellini va hokazo himoyachilar sabab o'tdim, unaqaligi uchun, bunaqaligi uchun o'tdim deyishdi. Erkakka o'xshab Yuventus meni va agentimni qoniqtiradigan pulni bergani uchun o'tdim deb qo'ya qol. Agar sen aytgan Ronalduyu yoshlari pensiyaga qarab ketayotgan himoyachilaring zo'r bo'lganda, u holda Yuventus YChL'da ancha oldin o'z missiyasini yakunlamagan bo'lardi. O'zlaringni aldab yurishibsan xolos. Lekin, nasib qilgan ekan Yuventusga, boy klub ekan, omadini bersin. Kelasi mavsum YChL'da yutib olinglar deb aytolmaymanu, no lekin yaxshi natijalar erishishlaringa tilakdoshman.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг