UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  3 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2

"Ювентус"нинг Моратани қўлга киритишига Гризманн тўсқинлик қилмоқда Янгиликлар

"Ювентус"нинг Моратани қўлга киритишига Гризманн тўсқинлик қилмоқда

Массимилиано Аллегри "Ювентус" дан Альваро Моратани қайта сотиб олишни исташини айтди, аммо "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн бунга тўсқинлик қилмоқда.

29 ёшли форвард Туриндаги икки йиллик ижара муддатидан сўнг Испания пойтахтига қайтди. Бироқ "бянконерлар" уни яна ижарага олмоқчи ва битим бўйича "Атлетико" билан музокаралар олиб бормоқда.

Аммо "Атлетико" Гризманнинг ҳолати туфайли Моратани қўйиб юбормоқчи эмас; агар француз кейинги мавсумда "Атлетико"нинг 25% ўйинларида иштирок этса, унинг ижара шартномасидаги банд фаоллаштирилади ва Диего Симеоне мураббийлигидаги клуб "Барселона"га 40 миллион евро тўлашга мажбур бўлади.

Тахминларга кўра, "Атлетико" бунча маблағни сарфламоқчи эмас, шунинг учун Гризманнга бўлган ишончни камайтириш учун Моратани олиб қолиши керак. 2018 йилги жаҳон чемпиони кейинги мавсумда тўлиқ ўйин амалиётига эга бўлмаслиги ҳамда клуб трансферлари рўйхатида эканлиги ҳақида аллақачон огоҳлантирилган, бироқ ҳозирча ҳеч қандай харидордан таклиф келмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика