"Ювентус"га де Йонг керак

Alisher
28 май 2020, 10:30
"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

"Ювентус" де Йонгнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. "Барселона" ўз сафига туринликлар хавбеки Миралем Пьянични жалб қилмоқчи, "Ювентус" эса нидерландиялик футболчини битимга қўшмоқчи.

"Барса" эса "Юве"га Артур Мелони таклиф қила олади. "Барселона" де Йонгни битимга қўшиши қийин масала, чунки клуб уни бир йил олдин 75 миллион евро харид қилганди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: RMC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›