“Ювентус” ёзда 8 футболчи билан хайрлашишга тайёр
10 апр 2021 20:58
Янгиликлар
Манбага кўра, “Ювентус” молиявий бўшлиқни тўлдириш мақсадида жамоанинг бир қатор футболчилари билан хайрлашмоқчи.
“Лион”га ижарага берилган ҳимоячи Маттиа Де Шильо тўлиқ шартнома асосида Франция клуби сафида қолиши мумкин. Бундан ташқари, туринликлар Пауло Дибалани сотиши айтилмоқда. У билан амалдаги келишув эса 2022 йилгача тузилган ва томонлар янги битим бўйича келиша олмаяпти.
Шунингдек, клубдан кетиши кутилаётган футболчилар рўйхатида Мерих Демирал, Алекс Сандро, Адриен Рабьо, Аарон Рэмси, Федерико Бернардески ва Уэстон Маккеннининг номлари ҳам бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар