"Ювентус" "Валенсия" билан музокара ўтказди

Mirjalol Normatov
1 июн 2018, 20:12
"Ювентус" "Валенсия" футболчиси Жоау Канселуни сотиб олишни ният қилмоқда.

Ўтган мавсумда Канселу "Интер"да ижара асосида фаолият олиб борди. “La Gazzetta dello Sport” хабарига кўра, икки кун давомида томонлар музокаралар олиб боришмоқда.

Бироқ муаммо шундаки, "Интер" ҳам уни сотиб олишни истамоқда. Айни дамда Италиянинг икки жамоаси ҳам "учар кўршапалаклар"нинг талабини қондиришга тайёр турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazetta Dello Sport