"Ювентус" ва ПСЖдан ўзига хос рокировка кўрамизми?

Omonjon To`xtamirzayev
26 июн 2023
Ёзги трансфер ойнасида Душан Влахович "Ювентус"ни тарк этиши мумкин.

Туринликлар ҳужумчиси Душан Влахович қатор топ клублар қизиқишига сабаб бўлмоқда. Форвард хизматларига қизиқаётганлар қаторида ПСЖ, "Ньюкасл", "Бавария" ва "Челси" каби номдор жамоаларни кўриш мумкин.

Ўз навбатида, "Ювентус" агарда Влаховични 60-70 миллион евро (+бонуслар) кўринишида сота олса, Уго Экитикени ижарага олиши мумкин.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport