"Ювентус" ва "Бавария" "Рома" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Aslanov Jasurbek
14 ноя 2018, 16:40
"Рома" ҳимоячиси Костас Манолас клубини ўзгартириши мумкин.

Маълумотларга кўра, 27 ёшли футболчига "Ювентус" ва "Бавария" қизиқиш билдирмоқда.

Маноласнинг "Рома" билан шартномаси 2022 йилда якунига етади. Битимда белгиланган товон пули - 36 млн евро.

"Рома" футболчига янги битим таклиф қилиб, уни жамоада сақлаб қолмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport