"Ювентус" ва "Атлетико" Моратанинг "Барселона"га ўтишига қарши эмас

Alisher
26 янв 2022, 16:53
"Барселона" "Ювентус" ҳужумчиси Альваро Мората билан қишки трансфер ойнасида шартнома имзоламоқчи.

29 ёшли испанияликка эгалик қилувчи "Атлетико" ва уни ижарага олган Турин клуби футболчининг "Барселона"га ўтишига қарши эмас.

Қайд этиш керакки, ҳужумчи агентидан Каталония клуби билан шахсий шартлар бўйича келишишни сўраган.

Шу билан бирга "Барса" айни дамда Ла Лигадаги молиявий фэйр-плей сабаб Моратанинг трансферини амалга ошира олмайди.

Мората жорий мавсум 29та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 5та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sport.es