"Ювентус" собиқ ҳужумчисини жамоага қайтармоқчи

Mirjalol Normatov
29 авг 2020, 22:57
"Ювентус" ҳужумчи Мойзе Кинни жамоага қайтармоқчи.

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, футболчининг Туринга қайтишини Андреа Пирло истамоқда. "Кекса синьора" форвардни бир мавсумга сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи. Ёки яна бир вариант ҳам бор. "Эвертон" анча вақтдан буён Аарон Рэмзига қизиқиш билдирмоқда. Томонлар футболчиларни алмашиши ҳам мумкин.

Киннинг трансфер нархи 25 млн еврога тенг. Якунланган мавсумда у 33 ўйинда қатнашди ва 2 гол ҳамда 2 ассистни амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport