“Ювентус” собиқ бош менежери “Партизан”да иш бошлади

Aslanov Jasurbek
28 апр 2017, 06:05
Италияда ҳар қандай футболга доир фаолиятдан бутун умрга четлатилган “Ювентус”нинг собиқ бош менежери Лучано Можи Албания клубида иш бошлади.

79 ёшли менежер Тирананинг “Партизан” клубида трансфер маслаҳатчиси лавозимини эгаллади.

Можи 2006 йили “Кальчополи” иши бўйича Италияда футболдан четлатилган. Уни ҳакамларга босим ўтказишда ва бир қатор клублар ҳамда ҳакамлар билан келишувда айблашган.

2011 йили суд Можини беш йилу тўрт ойга озодликдан маҳрум этган. Орадан бир йил ўтиб, дастлаб жазо муддати қисқартирилган, сўнгра уни бекор қилишган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: «Партизани» расмий сайти