"Ювентус" Саррини истеъфога чиқаришга тайёр
10 фев 2020 19:42
Янгиликлар
"Ювентус" Саррини истеъфога чиқаришга тайёр
"Ювентус" раҳбарияти Маурицио Саррини истеъфога чиқаришга тайёр, деб хабар беради "Calciomercato".
Қайд этилишича, А Серия доирасида "Верона"дан учралган мағлубиятдан кейин Саррининг позицияси анчагина пастга тушган. Айрим футболчилар эса Массимилиано Аллегрининг қайтишини исташмоқда.
Шунингдек, "Ювентус" президенти Андреа Аньеллига "Ювентус"нинг сўнгги пайтларда кўрсатаётган ўйинлари ёқмаяпти. Шу боисдан Саррининг курсиси анчагина қаттиқ қимирлаб қолган.
2014-2019 йиллар давомида "Ювентус"ни бошқарган Аллегри айни дамда ишсиз юрибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар