"Ювентус" Сандрога ўринбосар изламоқда

Omonjon To`xtamirzayev
6 ноя 2023, 17:29
Туриннинг "Ювентус" клубига чап қанот ҳимоячиси керак.

"Кекса синьора" кейинги йил ёзда шартнома муддати якунига етадиган Алекс Сандрога ўринбосар излашни бошлаб юборган. Айни дамда жамоа бир қанча чап қанот ҳимоячилари трансферини ўрганиб чиқмоқда. 

Маълумотларга қараганда, "Барселона"да етарлича ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган Маркос Алонсо Италия гранди сафига кўчиб ўтиши ҳам мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›