

Ҳисобни жаримадан тўғридан-тўғри зарба йўллаган "Парма" ярим ҳимоячиси Гастон Бругман очди.
28 ёшли ўйинчининг зарбаси жонли девордан ўтиб, дарвоза тўрига бориб тушди. Тўп Криштиану Роналдунинг бошини устидан ўтиб кетди, португалиялик жонли деворда турган, аммо сакрамаган "Юве"нинг ягона ўйинчиси бўлди, у шунингдек юзини ҳам ёпиб олган эди.
Аммо, якунда "Ювентус" Алекс Сандронинг дубли ва Де Лигтнинг голлари эвазига ғалаба қозонди.




