"Ювентус" қишда иккита трансферни амалга оширмоқчи
10 окт 2021 23:29
Янгиликлар
"Ювентус" қишда иккита трансферни амалга оширмоқчи
Туриннинг "Ювентус" жамоаси январь ойида ярим ҳимоячи ва ҳужумчи билан таркибини кучайтирмоқчи.
Манбанинг хабарига кўра, туринликлар янги йилга совға сифатида "Фиорентина" ҳужумчиси Душан Влаховични, шунингдек, "Монако" ярим ҳимоячиси Орельен Чуаменини қўлга киритиш учун барча зарур чораларни кўради.
"Бьянконерлар" 21 ёшли серб футболчиси билан анчадан буён музокара олиб бормоқда, шу сабабли ўйинчи "бинафшаранглилар" билан шартномасини узайтиришдан бош тортган.
Влахович жорий мавсумда А Сериянинг 7 ўйинида 4 та гол урди. Чуамени эса Лига 1'нинг 9 та ўйинида битта гол киритган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар