"Ювентус" Пьянични "Челси" футболчиси билан "рокировка" қилмоқчи

22 мар 2020, 00:41
Тез орада "Челси" ярим ҳимоячиси Жоржиньонинг А Серияга қайтиши кутилмоқда.

"The Sun" нашри хабарига кўра, 28 ёшли футболчига Туриннинг "Ювентус" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Хабарингиз бор, "кекса синьора" бош мураббийи Маурицио Сарри Жоржиньо билан "Наполи" ва "Челси"да бирга ишлаган ва унинг потенциалини яхши билади. У собиқ шогирдини яна ўз жамоаси сафида кўрмоқчи. 

Айтишларича, туринликлар "Челси" хавбеки учун 29 ёшли Миралем Пьянични таклиф қилишга тайёр. Келишув амалга ошса, Пьянич — Жоржиньо "рокировка"сига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›