"Ювентус" ўз форвардининг маошини 4 бараварга кўтаришга тайёр

Alisher
10 мар 2024, 17:43
"Ювентус" форвард Кенан Йилдиз билан шартномани узайтирмоқчи.

Футболчининг Турин клуби билан келишуви 2027 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. "Бьянконери" ўйинчи билан шартномани 2029 йилнинг ёзига қадар узайтирмоқчи ва маошини 4 баравар кўтаришга тайёр.

"Ювентус" ёш туркни ўз таркибида сақлаб қолмоқчи. Туринликлар олдинги ойнада бошқа клублардан унинг трансфери борасидаги таклифни рад этганди.

18 ёшли ҳужумчи жорий мавсум А Серия доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira