"Ювентус" Неймар учун курашга қўшилади(ми)?

Sherzod Nurmatov
15 май 2020, 02:18
Бразилиялик ҳужумчи Турин клубида пайдо бўлиши мумкин.

"Ювентус" раҳбарияти келаётган трансфер ойнасида ПСЖ ҳужумчиси Неймарни сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди Mundo Deportivo.

Манбанинг хабарига кўра, туринликлар келишув шартларига ҳужумчи Пауло Дибалани қўшиш орқали Неймар учун "Барселона" билан курашишга тайёр.

Таъкидланишича, италияликлар берадиган маоши футболчига ёқмаслиги мумкин, чунки агар Неймар "Ювентус"га ўтишни истаса, маоши камайишига рози бўлиши лозим.

Аввалроқ, Неймарнинг Париждаги жамоадоши Леандро Паредес бразилиялик юлдуз жамоани тарк этмаслигини айтганди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo