"Ювентус" МЮ кўзлаган футболчини илиб кетиши мумкин

Mirjalol Normatov
16 июн 2018, 20:32
"Бавария" ҳимоячиси Жером Боатенг "Ювентус" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"Football Italia" хабарига кўра, туринликлар яқин орада музокараларни бошлаш ниятида. Футболчининг трансфер нархи 30 млн евро деб айтилмоқда. Боатенгнинг "Бавария" билан шартномаси 2021 йилнинг ёзигача мўлжалланганди.

Олдинроқ унинг хизматларига "Манчестер Юнайтед" томонидан қизиқишлар бўлаётгани борасида маълумотлар тарқаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia