

Туринликлар футболчининг трансфери учун 60 миллион евро тўлашга тайёр. Бундан аввал Мората "Ювентус" жамоасида 2014 йилдан 2016 йилга қадар фаолият олиб борган. Шундан сўнг, Мадриднинг "Реал" жамоасига трансфер қилинган эди. Мората Мадриддан Лондонга кўчиб ўтган ва айни дамда фаолиятини "Челси"да давом эттирмоқда. Италияликлар Моратани мавсум учун 15 миллион евро эвазига ижарага олмоқчи. Кейинги мавсум ёзда футболчининг трансфер ҳуқуқини сотиб олишни режалаштирмоқда.



