

"Кекса синьора" 26 ёшли форварднинг нархини туширмоқчи. "Наполи" ҳозир 18 миллион евро хоҳламоқда. Агар Милик қишки трансферлар ойнасида клубдан кетмайдиган бўлса, 2021 йилнинг ёзида "Наполи"дан текинга кетади.
Форварднинг июнда шартномаси якунланади, у ёзда трансферга қўйилгани сабаб янги шартнома имзолашдан бош тортган эди.
Футболчи жорий мавсум "Наполи" таркибида умуман майдонга тушмади.



