

"Ювентус" футболчини ўз таркибида сақлаб қолмоқчи. Италия клуби 22 ёшли футболчини шартномада кўрсатилганидек 18,5 миллион еврога харид қилишга тайёр.
Шу билан бирга "Ювентус" агар А Серияда мавсум сўнггига қадар топ-4га кирса, уни харид қилишга мажбур.
Маккенни 2020/21 йилги мавсум "Ювентус" сафида 21та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 2та ассист қайд этди.



