"Ювентус" Кинга профессионал шартнома таклиф қилади

21 ноя 2016, 13:33
"Ювентус" клуби 16 ёшли ҳужумчиси Мойзе Кин билан профессионал шартнома имзоламоқчи.


Мойзе Кин "Пескара"га қарши ўйинда захирадан майдонга тушди ва А Серияда ўйнаган илк 21 асрда туғилган футболчига айланди.

Мойзе Кин ҳозирча "Ювентус" билан профессионал шартномага эга эмас. Чунки А Серияда футболчи 17 ёшга тўлгунига қадар профессионал шартнома имзолай олмайди.

"Ювентус" Кин 17 ёшни қаршилаганда унга 3 йиллик шартнома таклиф этмоқчи. Футболчига йилига 250 минг евро маош тўламоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football-Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›