"Ювентус" кейинги йил шартномаси тугайдиган яна бир футболчига кўз тикмоқда
Tolibjon Qosimov
3 июн 2017, 19:38
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Эмре Жан "Ювентус" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Буни "gianlucadimarzio.com" тасдиқлади. Хабар қилинишича, туринликлар 23 ёшли немиснинг трансфери борасида музокаралар олиб боришмоқда. Футболчининг инглиз клуби билан тузган шартномаси кейинги йил тугайди.