

Ҳужумкор ярим ҳимоячи Луис Альберто "Лацио" билан 2025 йилга қадар янги шартнома имзолашга яқин, аммо унинг Римдан кетиши ҳақидаги гап-сўзлар ҳали тўхтамаган.
Хабарларга кўра, испаниялик хавбекка "Ювентус"дан қизиқиш мавжуд.
27 ёшли Луис Альберто "Лацио"га 2016 йилнинг августида "Ливерпуль"дан 4 миллион евро эвазига ўтганди.
Рим жамоасининг 10-рақами жорий мавсум 5та гол ва 14та ассист қайд этди.



