"Ювентус" Игуаин учун 75 миллион евро беришга тайёр

15 июл 2016, 00:10
"Наполи" ҳужумчиси Гонсало Игуаин учун Туриннинг "Ювентус" клуби 75 миллион евродан воз кечишга тайёр, дея хабар бермоқда "Calciomercato.it" нашри.


"Ювентус"нинг ушбу харидининг бир қисми сифатида Роберто Перейранинг "Наполи"га ўтиши ҳам қўшилиши мумкин. Перейранинг нархи 12-18 миллион еврога баҳоланмоқда.

"Наполи" раҳбарияти эса Игуаинни фақат шартномада кўрсатилган 94 миллион евро эвазига сотмоқчи эканлигини бир неча маротаба таъкидлаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: calciomercato.it