

Бразилиялик футболчи терма жамоа таркибида Аргентинага қарши учрашувда олган жароҳати сабаб бир неча ҳафта Турин клуби машғулотларида иштирок этмаётган эди.
"Ювентус" матбуот хизматининг хабарига кўра, Сандро тўлақонли машғулотларни бошлаган ва А Серия доирасидаги "Сассуоло"га қарши ўйинда иштирок этиши кутилмоқда. Бу ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади.
Алекс Сандро жорий мавсум А Серия доирасида 10та ўйинда майдонга тушди.



