"Ювентус" Дибала билан шартномани узайтиришга яқин

Mirjalol Normatov
20 окт 2019, 12:42
"Ювентус" ҳужумчи Пауло Дибала билан шартномани узайтиришга яқин турибди.

"Sport Mediaset" хабарига кўра, 25 ёшли футболчи жамоа мураббийлар штаби билан муносабатларини яхшилаб олган ва шу боисдан улар аргентиналикни ушлаб қолишни исташмоқда.

Томонлар 2024 йилга қадар бўлган шартнома борасида музокаралар олиб боришмоқда. Дибала 2015 йилдан буён "Ювентус" таркибида 189 ўйинда қатнашиб, 79 гол урди ва 31 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport Mediaset

Сўнгги янгиликлар

Барча ›