“Ювентус” Ди Мариянинг тикланиш муддатини маълум қилди
13 окт 2022 20:24
Янгиликлар
“Ювентус” Ди Мариянинг тикланиш муддатини маълум қилди
Анхель ди Мария Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида "Маккаби"га қарши ўйинда жароҳат олди.
Текширув натижаларига кўра, ҳужумкор ярим ҳимоячининг ўнг пайида енгил жароҳат борлиги аниқланган. Турин клуби расмий сайтида айтилишича, Ди Мария 20 кундан кейин сафга қайтади.
Шу тариқа, Анхель ди Мария Қатардаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши ҳақидаги хавотирлар ўз тасдиғини топмади. "Ювентус" футболчиси ноябрь ойи бошида сафга қайтади.
Эслатиб ўтамиз, Қатардаги жаҳон чемпионати 20 ноябрь куни бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар