

“Мен айнан шундай қарорни кутгандим. Бу тўғри қарор.
Бу қадар узоқ вақт давом этадиган трансфер ойнаси бир қатор тушунмовчиликларни келтириб чиқаради. Ташкилий ишларни ўз ўрнида бажарадиган клублар трансфер ойнаси очилгунига қадар режалаштирилган ишларини пишитиб қўйишга улгуришади.
Трансфер ойнаси муддатини қисқартириш лозим. Мавсум бошланганидан кейин бир футболчини бошқа жамоага ўтишига йўл қўйиб бермаслик лозим”, дейди “Юве” раҳбари.



