“Ювентус”: “Биз ҳали ҳамон Суперлига ғоясига ишонамиз, аммо ҳозир мусобақани яратиш имконсиз”

Eldor Akmurzayev
21 апр 2021, 19:20
“Ювентус” Европа Суперлигасининг яратилишига ўз расмий муносабатини билдирди.

“Ювентус” лойиҳанинг спорт, тижорат ва ҳуқуқий жиҳатдан яхши ўйланганлигига ишонса-да, клуб айни вақтда мусобақани асл ҳолатида ташкил этиш учун имкониятлар чекланганлигини тушунмоқда”, дейилади туринликлар баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, 12 та таъсисчи клубдан "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Арсенал, "Тоттенхэм", "Челси", "Ливерпуль", "Атлетико", "Ювентус", "Интер" ва "Милан" Суперлигани тарк этди. Ҳозирда лойиҳада фақатгина “Реал” ва “Барселона” қолган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: juventus.com