

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Турин клуби Роналду билан бир столга ўтирди. Португалиялик футболчи ёзда, яъни шартномаси якунланишига бир йил қолганда "Юве"дан кетиши кутилмоқда.
"Ювентус" жамоани қайта ташкил этмоқчи ва Андреа Пирло қўл остидаги жамоани ёшартирмоқчи. Роналдунинг қиммат шартномаси эса пандемия шароитида "кекса синьора"нинг имкониятларини пасайтирмоқда.



