"Ювентус" 7 ойга четлатилган футболчиси билан шартномани узайтирди

Mirjalol Normatov
15 ноя 2023, 00:15
"Ювентус" матбуот хизмати Николо Фажоли билан шартноманинг узайтирилганлигини маълум қилди.

Унга кўра, янги шартнома 2028 йилга қадар амал қилади. Хавбек 14 ёшида, 2015 йилдан буён жамоа тизимида бўлиб турибди.

Айни дамда 22 ёшли футболчи ставкаларга аралашиб қолгани сабабли 7 ойлик дисквалификация муддатини ўтамоқда.

Фажоли ушбу мавсумда А Серияда 6 ўйин ўтказиб, бир голга ассист вазифасини бажарди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: juventus.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›