UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  0 19:22Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  1 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  1 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  3 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  5 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  6 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  5 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  17 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  0 15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  8 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  20 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  6 14:48Иккинчи давра стартига бир ҳафта қолди  2 14:34"Интер" ҳужумчи учун 45 млн евро таклиф қилди  0

Юрий Лукин: "Нефтчи" таркибида маҳоратли ўйинчилар кўп" Янгиликлар

Юрий Лукин: "Нефтчи" таркибида маҳоратли ўйинчилар кўп"

“Нефтчи” СК стадионида “Ҳоким кубоги” финал баҳси олдидан ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қизилқум” мураббийи Юрий Лукин ҳамда жамоа сардори Акмал Рустамов иштирок этди.

- “Ҳоким кубоги” узоқ тарихига эга бўлган турнир ҳисобланади, - деб гап бошлади “Қизилқум” мураббийи. - Яхши эслайман, “Ҳоким кубоги”да хориждан ҳам клублар иштирок этарди. Бу йилги турнир ҳам юқори савияда ўтказилди. Ташкилий масалалар, меҳмонхона, озиқ-овқат,  машғулотлар майдони ва умуман барча-барчаси кўнгилдагидек ташкиллаб берилди. Турнир давомида бир-биридан қизиқарли ўйинларга гувоҳи бўлдик.

- Эртанги финал борасида нима дейсиз?
- “Майдон теккис тўп юмалоқ” дейишади. Ҳамма футболда ғалаба қозонишни истайди. Эртага қандай баҳс бўлишини майдондаги ўйин кўрсатиб беради. Олдиндан бирон нарса дейиш қийин.  



- Фарғоналиклар ҳақида фикрингиз?
- “Нефтчи” жамоасини жуда яхши биламиз. Тарихий жамоа. Фақат сўнгги йилларда қайтадан шаклланмоқда. Таркибида маҳоратли ўйинчилар кўплигини айтиб ўтиш жоиз.

- “Қизилқум”нинг олдига янги мавсумда қандай вазифа қўйилди?
- Финалдан сўнг жамоа Тошкентга йўл олади. Пойтахтдаги йиғин якунлангач, Навоийга қайтамиз. Ўз қароргоҳимизга борганимизда раҳбарият билан бу борада гаплашамиз, - деди Лукин.

Шунингдек,  жамоа сардори Акмал Рустамов ҳам финал ҳақида фикр билдирди.
- Бу йилги “Ҳоким кубоги” жамоамиз учун ўзгача тайёргарлик жараёни бўлди. Хар бир баҳсга жиддий ёндошдик. “Нефтчи” яхши жамоа. Фарғоналиклар ўтган мавсум барқарор ўйин намойиш этишди. Фёдоров шогирдлари хар бир баҳсда ғалаба учун ўйнашди.  Финал ҳақида гапирадиган бўлсам, албатта биз майдонга ғалаба учун чиқамиз ва кубокни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. “Нефтчи”га алоҳида кутилмаган “совға”миз бор  - деди “Қизилқум” сардори.


"Нефтчи" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика