UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:41Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср. Таркиблар маълум  13 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  1 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  8 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  7

Юрий Рижко: "Наманганлик мухлислар — бу алоҳида мавзу" Янгиликлар

Юрий Рижко: "Наманганлик мухлислар — бу алоҳида мавзу"

"Навбаҳор" клубининг беларуслик легионери Юрий Рижко ўзбекистонлик мухлислар ҳақида гапириб берди. "Пахтакор"га қарши ўйинда "Навбаҳор" мухлислари ҳакамга мобиль телефонларини отишган экан.
- Сергей Крот Наманганда ўйнаганида стадионга 40 минг одам келиши ва баъзида майдонга тошлар отилгани ҳақида айтиб берганди.
- Бунча одам эски 35 минглик стадионга келарди. Ҳозир стадионимиз янги, реконструкция қилинди. Сиғим икки баравар камайди, лекин стадион анча замонавийлашди. Инфраструктура борасида Ўзбекистон футболи жуда тезкорлик билан ривожланиб бормоқда. Унга қизиқиш жуда катта, айниқса кичик шаҳарларда. Тошкентда эса худди Минскдаги каби томошабинлар кам. У ерда бошқа кўнгилочар жойлар кўп. Наманганлик мухлислар — бу алоҳида мавзу. Масалан, "Пахтакор" билан ўйнадик. 0:0, 94-дақиқада мен пенальти "ишладим". Мағлуб бўлдик, ҳакам майдонни тарк этаётганда унга қарата ҳар хил буюмлар улоқтирилди. Стадионга киришда мухлислардан катта нарсалар олиб қўйилади ва ичарига олиб кириш мумкин эмас. Ҳакамга мобил телефонлари отилганини кўрдим, одамларга қойил қолдим. Намангандаги мухлислар энг қизиққонлари. Кўчада юриш қийин, барча келиб дастхат сўрайди, гаплашишни хоҳлайди. Баъзида ошга таклиф қилишади, рад қилиб бўлмайди, ахир Шарқ нозик масала.

- Фанатлар ҳам борми?

- Йўқ. Трибунага деярли ҳеч нима олиб кириш мумкин эмас. Агар мухлисларга қўйиб берса ҳар бир учрашувда жанжал бўлиши мумкин. Ҳозир анча босилиб қолишганини айтишди. 10 йил олдин баъзи ўйинлардан сўнг мухлисларни стадиондан тўғри шифохонага олиб кетишар экан. Айниқса дерби бўлса. Наманган Фарғона водийсида жойлашган, у ерда яна иккита клуб бор — "Нефтчи" Фарғона ва "Андижон". Қандай ўринни олишдан қатъий назар бу рақибларни мағлуб этиш шарт. Мухлислар учун мавсум учун энг асосий мақсад айнан шу.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика