UZ

Сўнгги янгиликлар

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  5 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  4 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

Юрий Лукин: "Бугунги ғалаба Шевченконинг туғилган кунига совға бўлди" Янгиликлар

Юрий Лукин: "Бугунги ғалаба Шевченконинг туғилган кунига совға бўлди"

"Қизилқум" — "Шўртан" жамоалари баҳсидан сўнг, мезбонлар бош мураббийи Юрий Лукин ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.
— Бугун ҳаво жуда иссиқ эди, — деди Юрий Павлович. — Бу эса ҳар икки жамоа аъзоларининг майдонда фаолроқ ва тезкор ўйин намойиш қилишига жиддий таъсир қилди. Ғалаба учун йигитларга раҳмат! Мухлисларимизни кайфиятини кўтара олганимиздан хурсандман.

Афсуски, қўлга киритилган охирги уч учрашувда ҳам биринчи бўлиб рақибларимиз ҳисобни очишди. Жамоамиз аъзолари бундан тушкунликка тушмай ўзларида ғалабага куч топа олганликлари кишига руҳ бағишлайди. Қолаверса, "Шўртан" таркибида бир қатор тажрибали ўйинчиларга эга, мамлакатимизнинг кучли жамоаларидан саналади. Рақибимизни пухта ўрганганимиз ва тўғри тактика танлаганимиз эвазига муҳим ғалабани қўлга киритдик.

Бугун Вячеслав Шевченконинг туғилган куни! Бетоблиги туфайли у Муборакда майдонга тушмаганди. Шу боис, унинг кайфиятини кўтариш учун Шевченкога майдонга тушишига имконият бергандик. Жамоадошлари бугунги ғалабани Славанинг туғилган кунига совға сифатида тақдим қилдилар.

Кейинги турда Тошкентга сафар қиламиз. 6 июнда "Локомотив"га қарши бўладиган  ўйинда ҳам мухлисларимизни албатта қувонтиришга ҳаракат қиламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика