UZ

Сўнгги янгиликлар

22:26Пьер-Эмерик Обамеянг собиқ жамоасига қайтди  0 21:46Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Черно Море". Асосий таркиблар маълум!  15 21:35"Реал" футболчиси "Комо"га ўтди  0 21:08Лукас Пакета бўйича якуний қарор чиқарилди  1 20:51"Арсенал"нинг икки футболчиси жароҳат олди  3 20:44Расмус Хойлунд: "Юнайтед"да қолишни истайман"  2 20:16"Локомотив"га 6 футболчи келди, 5 футболчи кетди  1 19:502024 йил ёзининг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Мавсум улар учун қандай ўтди?   1 19:22"Тоттенхэм" "Арсенал"ни майдон марказидан урилган гол эвазига ютди  0 18:59"Барселона" "Сеул"ни "хоккейча" ҳисобда мағлуб этди  24 18:42А Сериянинг икки гранди "Арсенал" аъзоси учун курашга қўшилди  0 18:14Марлен Чобанов легионерга айланди  0 17:55​"Андижон" легионер ҳимоячиси билан хайрлашди  5 17:32Исак "Реал Сосьедад" базасида шуғулланмоқда  3 17:04Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман"  7

Юрген Клоппни Доҳадаги меҳмонхона ресторанига аккредитациясиз киритишмади Янгиликлар

Юрген Клоппни Доҳадаги меҳмонхона ресторанига аккредитациясиз киритишмади

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Ритц-Карл" меҳмонхонасининг ресторанига киритилмагани ҳақида гапирди.

Бу ҳақда таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз телеграм каналида ёзиб қолдирди ва ушбу ҳолатга изоҳ билдирди.

- Лифтдан чиқдим ва ўнг томонга бурилдим, шунда бир қўриқчи мени тўхтатди. Мен унга либосимдаги клуб эмблемасини кўрсатдим ва у либосимга қаради ва менга: "Рухсатнома!" деди. Ҳаммамизни таниб олишлари учун аккредитация тақиб олишимиз керак. Мен эса унга: "окей, кечирасиз" дедим ва ўз хонамга қараб кетдим. Бу катта меҳмонхона, аммо аккредитациямни олишим учун хонамга қайтиб келдим. Бу унинг эмас, менинг хатоим эди. Биз бошқаларнинг диққат марказида турамиз деб ўйлаймиз, аммо бундай эмас. Дунёда бошқа нарсалар муҳим бўлган кўп жойлар бор ва биз ҳозир футбол ўйнаяпмиз, - деган Клопп.

Клоппнинг фикрига қўшилмасликка изн беринг, "Ливерпуль" ҳозир Доҳанинг диққат марказида ва шу сабабдан меҳмонхона, машғулот майдончаси ва ҳатто стадионда ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Ҳатто Клоппнинг ўзи нонуштага аккредитациясиз қабул қилинмаганлиги ҳам хавфсизлик чораларининг жиддийлигини англатади. Аммо, шунга қарамай Клоппнинг ўзига ҳурмат кўрсатиш керак, у йўл-йўлакай барча соврин ва мукофотларини эслаб аккредитациясиз ўтказиб юборишларини талаб қилмади. Ҳамма учун энг яхши намуна.

Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика