Юрген Клопп мураббийлик фаолиятида биринчи марта ҳимояланмасликка рухсат берилган футболчи номини айтди
15 мар 09:08
Янгиликлар
Юрген Клопп мураббийлик фаолиятида биринчи марта ҳимояланмасликка рухсат берилган футболчи номини айтди
“Ливерпуль” устози Юрген Клопп “Спарта”га қарши учрашувда Муҳаммад Салоҳга биринчи марта ҳимояланмасликка рухсат берди.
“Ушбу ўйинда мен биринчи марта футболчига ҳимояланмасликка рухсат бердим. Мен Салоҳнинг имкон қадар кўпроқ гол уришини хоҳлардим. Муҳаммад жуда тажрибали футболчи. У “Спарта”га қарши учрашувда яна битта гол уриши мумкин эди, бироқ Гакпо офсайдда эди”, — деб фикр билдирди Клопп.
Эслатиб ўтамиз, кеча бўлиб ўтган баҳсда Салоҳ 1 та гол ва 3 та голли узатма қайд этди.
Фикрлар