

"Уларнинг уй учрашувлари ўзгача ўтади, чунки у ерда жуда ёқимли атмосфера ҳукм суради. Рақиб жамоалар қийинчиликларга дуч келишади. Ҳатто уй ўйинларида ҳам улар зич ҳимояланишади ва асосий урғуни қарши ҳужумларга беришади. Қийин ва юқори сифатли рақиб.
Заа, Таунсенд ва Айю каби тезкор футболчиларга қарши ҳимояланиш жуда ҳам қийин. Биз бунга ечим топишимиз шарт", – дейди Клопп.
"Кристал Пэлас" – "Ливерпуль" учрашуви эртага Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.



