

«Ўйин жуда қийин ўтди. Натижага қараманг, баҳс оғир бўлди. «Сток» сафида Крауч бор эди, демак улар қандай ўйнашларини тахминан билардик.
Узун ҳаводан бериладиган паслар хавфли чиқди. Балки, «Сток» Краучни 45 ёшида ҳам майдонга туширса керак.
Чиройли гол урдик, кейин яна битта. Кейин ўйин назоратини ўз қўлимизга олдик. «Сток» ўтказилган голлардан сўнг у қадар тез ҳаракат қила олмади. Ғалабага ҳақли эдик», – дейди Клопп.




