Юрген Клопп “Челси”га учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?
27 сен 2018 09:50
Янгиликлар
Юрген Клопп “Челси”га учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?
Мерсисайдликлар бош мураббийи мағлубиятга изоҳ берди.
“Биз “Челси”нинг қандай ўйнашни режалаштирганини билардик, аммо уларга кўп эркинлик бериб юбордик. Етарлича яхши ўйин кўрсатмадик. Биринчи бўлимда жиддийроқ вазиятимиз ҳам бўлмади. Афсуски, натижани қабул қилишимиз лозим. Биз ютишни хоҳлагандик, аммо омадимиз келмади. “Челси”нинг биринчи голи оффсайддан урилди деб ўйлайман. Уч нафар ўйинчи ўйиндан ташқари ҳолатда эди, улардан икки нафари аниқ оффсайдда эди. Улар вазиятни кўришди, лекин ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этишмади. Буни ҳам қабул қилишимиз лозим. Бу шанба кунги ўйин учун жуда яхши тайёргарлик, аммо янада яхши ҳимояланишимиз керак”,—дейди Клопп.
Фикрлар