Юрген Клопп: «Биз йирик мағлубиятга лойиқ эмас эдик»

Narzulla Saydullayev
24 ноя 2013, 12:32
Дортмунднинг «Боруссия» клуби бош мураббийи Юрген Клопп бундеслиганинг 13-туридан ўрин олган «Бавария»га қарши ўйиндан сўнг (0:3) ўз фикрларини билдирди.
«Иккинчи ва учинчи гол ўйиндаги ҳолатни акс эттирмайди. “Бавария” ўйин услубини ўзгартириб узун паслар билан ўйнай бошлади. Улар сабр билан кутишди.

Ҳисоб 0:1 бўлишидан олдин бизда бир нечта имкониятлар бўлганди. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин ҳам жуда яхши имкониятни бой бердик.

Бу имкониятдан фойдаланишимиз керак эди», – дейди Клопп «Бавария» клуби расмий сайтига.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru